«Барселона» Рафа Маркесни туғилган куни билан табриклади
Жума куни мексикалик афсона Рафа Маркес 47 ёшни қарши олди. «Барселона» собиқ футболчисини туғилган куни билан қутлаб, унга алоҳида табрик йўллади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Туғилган кунинг муборак, Рафа!» — дейилади каталонияликлар хабарида. Маркес «Барселона» сафида марказий ҳимоячи сифатида тўп сурган ва клуб тарихида ўз изини қолдирган футболчилардан бири ҳисобланади.
У 2003–2010 йилларда «сине-гранатовийлар» таркибида 242 учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 13 та голли пас муаллифи бўлган.