Португалия мураббийи Роналдунинг терма жамоадаги ўрнини таъкидлади
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду билан ишлаш жараёни ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, Роналдуни машғулотларда бошқариш осон, у эса жамоадошларига ҳақиқий намуна бўлиб хизмат қилади. Мартинес Роналду терма жамоа сафида ўйнаш учун қандай талаблар кераклигини амалда кўрсатишини, шунингдек, у туғма тўпурар ва Португалия учун жуда муҳим футболчи эканини таъкидлади.
Роналду миллий жамоа сафида 226 та учрашувда майдонга тушиб...