«Барселона» собиқ ҳимоячиси Рафа Маркесни табриклади
Жума куни Рафа Маркес таваллуд кунини нишонлади. Мексикалик собиқ футболчи 47 ёшга тўлди ва «Барселона» ўзининг аввалги марказий ҳимоячисини байрам билан қутлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Кўк-анорранглилар» ижтимоий тармоқлардаги мурожаатида: «Туғилган кунинг билан, Рафа!» — деб ёзди.
Маркес «Барселона» сафида 2003–2010 йилларда тўп сурган. У шу даврда 242 учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 13 та ассист муаллифи бўлди. 2022–2024 йилларда эса Маркес клубнинг ёшлар жамоасини бошқарган.