Мартинович Ҳавертс билан кулгили суҳбатни эслади
«Қайрат» ҳимоячиси Александр Мартинович Чемпионлар лигасидаги «Арсенал»га қарши баҳсдан кейин лондонлик футболчи Кай Ҳавертс билан бўлган қизиқарли мулоқотини айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, Ҳавертс Мартиновичнинг юзини қаердандир танийотгандек туюлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«У мендан: “Нимадандир юзингиз жуда таниш”, деди. Мен эса аввалроқ “Байер” билан ўйинларда уларга қарши яхши курашганимизни, кейин эса у “Челси”да бўлган пайтида ҳам тўқнаш келганимизни эслатдим.