Абдусатторов Карлсенга қарши сенсация излайди: Фристайл ярим финалида
FIDE Freestyle жаҳон чемпионати олдидан Нодирбек Абдусатторовнинг гаплари мухлисларнинг кайфиятини “қизитиб” юборди. Чунки у бу мусобақани ортиқча безаб, “ҳаммаси зўр” демади — борини очиқ айтди: расмий Жаҳон чемпионати мақоми катта воқеа, аммо мукофот жамғармаси пасайгани ачинарли, саралаш тизими ҳам идеал чиқмаган, ҳаммаси жуда тез уюштирилган.
Унинг энг баҳсли фикри ҳам шу ерда: олтита шахматчининг Grand Slam Tour орқали таклиф олгани бошқалар учун бироз адолатсиздек туюлган. Айни пайтда...