Тоттенҳем Тудорга қарамай Почеттинони қайтариши мумкин
Лондоннинг “Тоттенҳем” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийлиги учун Маурисио Почеттинони яна қайтариш ғоясидан воз кечмаган. Бу ҳақда Telegraph нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ Игор Тудор “шпорлар” билан жорий мавсум якунигача мўлжалланган келишув имзолагани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Манбага кўра, клуб Тудорни тайинлаш эҳтимоли борлигига қарамай, ёзда ҳозирда АҚШ терма жамоасини бошқараётган Почеттинони қайтариш вариантини очиқ қолдирмоқда.