«Боруссия» кетма-кет 15 ўйинда гол уриб, Бундеслига рекордини такрорлади
Германия чемпионатида 23-тур учрашувлари бошланди ва Дортмунднинг «Боруссия»си «Майнц»ни ишончли тарзда йирик ҳисобда мағлуб этди. Мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта гол йўллади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу ғалаба ортида яна бир муҳим кўрсаткич бор: «Боруссия» Бундеслигада кетма-кет 15-учрашувда гол урди ва шу орқали лига рекордини такрорлади.
Қизиғи, турнирдаги кам сонли рекордлардан бири сифатида бу натижада Мюнхеннинг «Бавария»си тилга олинмайди. Аввалроқ худди шундай серия икки марта қайд этилган...