Головиннинг агенти қизил карточкадан кейин ҳам жамоа ёнида
«Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головин «Нант»га қарши ўйиндан сўнг диққат марказида қолди. Футболчининг агенти Александр Клюев учрашувдаги вазиятлар юзасидан ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Франция чемпионатининг 22-тур баҳсида «Монако» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Головин ушбу ўйинда икки бор голга узатма берди, аммо баҳс давомида қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Клюевнинг айтишича, ҳакамнинг моноколиклар фойдасига бўлмаган айрим қарорлари баҳсли кўринганига қарамай...