Головин қизил картодан кейин ҳиссиётлар устун келганини айтди
Россиялик ярим ҳимоячи Александр Головин “Монако”нинг “Нант”га қарши ўйинида майдондон четлатилгани бўйича фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
13 февраль куни француз чемпионатининг 22-турида “Монако” ўз майдонида “Нант”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Головин учрашувни асосий таркибда бошлади, икки бор голли узатма муаллифи бўлди, бироқ 65-дақиқада қизил карточка олиб, ўйинни муддатидан олдин якунлади. У бир неча сония ичида кетма-кет икки сариқ карточка олди.
“Менимча...