Аллегри Модричнинг ғалаба келтирган голи ҳақида фикр билдирди
«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Пиза»га қарши учрашувда (2:1) ғалаба келтирган гол муаллифи Лука Модрич ҳақида ўз фикрларини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
40 ёшли ярим ҳимоячи жума куни ўтган А Серияси баҳсининг 85-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига уч очко тақдим этди.
«Нима дейишим мумкин? Лука — бетакрор футболчи. У бориб, бизга ғалабани олиб берди. Ҳаммамиз ундан ўрнак олсак арзийди: шунча ютуғи ва истеъдодига қарамай, жуда камтар. Унинг биз билан эканидан жуда хурсандмиз»...