Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди
Осиё Чемпионлар лигасида сешанба куни «Шанхай Шенхуа» (Хитой) «Матита Зелвия» (Япония)ни қабул қилди. Леонид Слуцкий жамоаси 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирдаги вазиятини янада оғирлаштирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда меҳмонлар тезкор гол урди: 3-дақиқада Юки Сома ҳисобни очди. Ўйин якунида эса айнан у 88-дақиқада яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, дубл қайд этди.
Бу мағлубиятдан кейин «Шанхай Шенхуа» умумий босқичнинг етти турида атиги 4 очко тўплаган...