Дортмунд «Боруссия»си «Майнц»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Германия Бундеслигасининг 22-турини Дортмунднинг «Боруссия»си «Майнц»га қарши ўйин билан бошлаб берди. «Шмелилар» учрашувнинг илк дақиқаларидanoq ташаббусни қўлга олиб, рақибни тезда босим остида қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
10-дақиқада Юлиан Рюэрсон жарима майдонига аниқ узатма берди ва Серу Гирасси боши билан ҳисобни очди — 1:0. Орадан беш дақиқа ўтиб, Рюэрсоннинг навбатдаги узатмасини бу сафар Максимилиан Байер голга айлантирди — 2:0. Биринчи бўлим якунига яқин яна Рюэрсон–Гирасси тандемы ишлади...