«Монако» «Нант»ни енгди ва Головин кулгили тарзда четлатилди
Жума куни «Луи II» стадионида «Монако» «Нант»ни қабул қилди ва учрашув тақдирини бир тайм ўртасида атиги беш дақиқада ҳал қилиб қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дастлабки дақиқалардаёқ мезбонлар кескин ҳужумлар уюштирди: Головин бир неча бор марказдан ҳужумни тезлатди, Кайу Энрике ва Балогун билан комбинациялар ишлади, бурчак зарбалари ҳам хавфли чиқди. «Нант» дарвозабони бир неча вазиятда жамоасини қутқариб қолди.
25-дақиқада «Нант» ҳимоясидаги хатодан кейин Балогун тўпни илиб кетди...