"Машъал" нигериялик легионерлар билан таркибни яна кучайтирди
Муборакликлар янги мавсум олдидан таркибни “халқаро режим”га ўтказишда давом этмоқда. Клуб матбуот хизмати маълумотига кўра, «газчилар» яна икки нафар легионер билан келишувга эришди: 28 ёшли нигериялик ҳужумчи Аугистин Чиди Квем ҳамда 27 ёшли яримҳимоячи Рафаэл Виашима жамоа билан битим имзолади.
Янги келишувлар «Машъал»нинг трансфер сиёсатидаги аниқ йўналишни кўрсатяпти: жамоа ҳужум ва марказни рақобатбардош қилиш учун турли чемпионатларда пишган, турли услубларни кўрган футболчиларни олиб келяпти.