Арне Слот Конатени ван Дейк даражасида деб баҳолади
"Ливерпул" бош мураббийи Арне Слот жамоасининг икки марказий ҳимоячиси — Ибраима Конате ва Виржил ван Дейк ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жорий мавсумда франсуз футболчи айрим хатолари сабаб танқидларга тез-тез учраяпти. Бироқ Слот 26 ёшли ҳимоячининг хизматларини камситмасликка чақирди.
Мутахассиснинг айтишича, Конате даража жиҳатидан ван Дейкдан қолишмайди, фарқда эса ёш омили ҳам бор. Слот Конате сўнгги ўйинларда жуда яхши кўринаётганини, мавсум бошида ҳам ишончли ҳаракат қилганини таъкидлади.