«Боруссия» Дортмунд «Майнц»ни 4:0 ҳисобида енгди, Риерсондан уч ассист
Германия Бундеслигасининг 22-турида Дортмунднинг «Боруссия»си «Сигнал Идуна Парк»да «Майнц»ни қабул қилди ва учрашув тақдирини деярли биринчи бўлимдайоқ ҳал қилиб қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
10-дақиқада Юлиан Риерсоннинг узатмасидан сўнг Серу Гираси бош билан ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Риерсон яна бир бор аниқ пас узатди — бу сафар Максимилиан Байер «иккинчи қават»дан фойдаланди ва фарқни иккитага етказди. Танаффус арафасида эса илк гол муаллифи Гираси Риерсоннинг...