Кунья соч олдирмайдиган фанат ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Матеус Кунья жамоа мухлислари орасида машҳур бўлиб кетган ноодатий ваъдага изоҳ берди. Гап шундаки, клуб ишқибози жамоа кетма-кет беш ғалаба қайд этмагунча сочини олдирмасликка қарор қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
"Қизил иблислар" қарийб 500 кундан бери беш ўйинни узлуксиз ютишга эриша олмаяпти. Шу боис Фрэнк Айлетт исмли мухлис шу вақт давомида сочини ўстириб келаётгани айтилмоқда.
Кунья RomarioTVга берган интервьюсида бу вазият атрофида...