«Милан» «Пиза» сафаридан қийинчилик билан уч очко олди
Италия А Сериясининг 25-турида «Милан» сафардa «Пиза»га қарши мураккаб кечган баҳсда ғалабани қўлга киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув аввалида мезбонлар ҳам хавфли вазият яратди: Филип Стойлкович жарима майдони чап четидан офсайддан зарба йўллади, бироқ «Милан» дарвозабони жамоасини қутқариб қолди. 39-дақиқада эса Закари Атэкаме ўнг қанотдан аниқ узатма берди ва Рубен Лофтус-Чик бош билан ҳисобни очди — 0:1.
Иккинчи тайм бошида «Милан» яна гол урди, бироқ у бекор қилинди...