Жикиянинг «Анталяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа жавоб берди
«Анталяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги жамоасида қандай аҳволда экани борасидаги саволларга муносабат билдирди. 32 ёшли футболчининг жавоблари акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у «ҳаммаси яхши» дея жавоб қайтарди. Туркиядаги шароитлар ўзини қониқтиряптими, деган саволга эса ҳимоячи табассум билан «ҳаммаси жойида» эканини айтди.
Жикия ўтган ёзда «Анталяспор» сафига қўшилган.