Куртуа «Бенфика» билан баҳс олдидан бошқача натижа кутмоқда
Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган қарама-қаршилик олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоалар умумий босқичнинг сўнгги турида ҳам тўқнаш келганди ва ўша беллашув «қаймоқранглилар» учун оғир якунланган: 2:4 ҳисобидаги мағлубият «Реал»ни 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўлланмадан маҳрум қилган. Энди эса стик босқичида Альваро Арбелоа жамоаси «бургутлар» билан яна юзма-юз келади.
«Лиссабондаги ўйин жуда қийин бўлганди.