Куня соч қирдирмайдиган мухлис ҳақидаги муносабатни айтди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Матеус Куня жамоа кетма-кет беш ғалабага эришмагунча сочини қирдирмасликка қарор қилган клуб мухлиси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
"Қизил иблислар" қарийб 500 кундан бери бешта ўйинни кетма-кет юта олмаяпти. Шу боис Френк Айлетт исмли мухлис шу вақт давомида сочини ўстириб келмоқда.
"Одамлар кўпроқ унинг соч турмагини муҳокама қилади, бизнинг ғалабаларимизни эмас. Мен учун у қачон соч олдириши умуман муҳим эмас, менга фақат 15 очко керак.