«Милан» «Пиза» майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди
А Сериясининг 25-турида «Милан» сафарда «Пиза»га қарши мураккаб кечган ўйинда 2:1 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув бошларида «Пиза» ҳам хавфли вазиятлар яратди: Филип Стойлкович жарима майдони чап томонидан офсайдда туриб зарба йўллади, бироқ дарвозабон барибир жамоасини қутқарди. 39-дақиқада Закари Атэкаме ўнг қанотдан ажойиб узатма берди ва Рубен Лофтус-Чик боши билан ҳисобни очди — 0:1.
Иккинчи бўлим аввалида «Милан» яна гол урди, аммо Никлас...