Кун'я соч олдирмаётган мухлисга муносабатни очиқлади
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Матеус Кун'я жамоа мухлислари орасида машҳур бўлиб кетган ноодатий ваъда ҳақида фикр билдирди. Клуб ишқибози жамоа кетма-кет беш учрашувда ғалаба қозонмагунча сочини олдирмасликка қарор қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қизил иблислар деярли 500 кундан бери бешта ўйинни кетма-кет юта олмаяпти. Шу боис Франк Айлетт исмли мухлис шу вақт давомида сочини ўстириб келмоқда.
Кун'янинг айтишича, кўпчиликнинг эътибори ғалабалардан кўра мухлиснинг соч турмагига кўпроқ қаратилмоқда.