Дортмунднинг «Боруссия»си «Майнц»ни 4:0 ҳисобида тор-мор қилди
Германия чемпионатининг 22-турида Дортмунднинг «Боруссия»си ўз майдонида «Майнц»ни қабул қилди ва учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ташаббусни қўлга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
10-дақиқада Юлиан Рюурерсоннинг узатмасидан сўнг Серу Гираси боши билан йўллаган зарбаси ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Рюурерсон навбатдаги аниқ пасни амалга оширди — бу сафар Максимилиан Байер «иккинчи қават»да тўпни дарвозага йўналтирди. Танаффус арафасида эса Рюурерсон–Гираси боғланиши яна иш берди ва мезбонлар биринчи бўлимни 3...