«Милан» «Пиза» сафарида ғалабани зўрға илиб кетди
Серия Анинг 25-турида «Милан» сафarda «Пиза»га қарши қийин ўйин ўтказди ва якунда 2:1 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи бўлимда мезбонлар ҳужумларда фаоллик кўрсатди, бироқ «Милан» 39-дақиқада ҳисобни очди: Закари Атекаменинг ўнг қанотдан узатмасини Рубен Лофтус-Чик боши билан аниқ якунлаб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Иккинчи тайм бошида «Милан» яна бир бор гол урди, аммо Никлас Фюллькруг иштирокидаги эпизодда қўл билан ўйнаш қайд этилгани сабабли тўп бекор қилинди.