«Монако» «Нант»ни 5 дақиқада синдирди, Головин қизил олди
Жума куни «Монако» ўз майдонида «Нант»ни қабул қилди ва учрашув тақдирини танаффусгача амалда ҳал қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин бошида мезбонлар бир неча бор хавфли вазиятлар яратди: Александр Головин ҳужумларни марказдан тезлаштирди, Каю Энрике ва Вандерсон қанотдан кескин узатмалар берди, Балогун эса бир неча эпизодда дарвозага яқинлашди. «Нант» посбони бир неча марта жамоасини қутқариб қолди.
25-дақиқада «Нант» ҳимоясидаги хатодан сўнг Балогун зарба берди,...