Куртуа «Бенфика» билан ўйинда натижа бошқача бўлишини айтди
Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган тўқнашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоалар умумий босқичнинг сўнгги турида ҳам учрашган, ўша баҳс «қаймоқранглилар» учун омадсиз якунланган эди: 2:4 ҳисобидаги мағлубият сабаб испаниялик гранд 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўлланмадан қуруқ қолган. Энди эса Алваро Арбелоа бошчилигидаги жамоа плей-оффдаги стикков раундда яна «бургутлар» билан рўбарў келади.