Клопп «Реал»ни қабул қилса, икки юлдуз билан хайрлашади
Матбуотда Юрген Клоппнинг Мадриднинг «Реал» клубига бош мураббий бўлиб келиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар тинмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Германиялик мутахассис мавсум якунида лавозимини тарк этиши кутилayotgan Альваро Арбелоага эҳтимолий ўринбосарлардан бири сифатида кўрилмоқда. Журналист Экрем Конур хабарига кўра, «Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи келаси ёзда «қаймоқранглилар»ни бошқарса, ҳужумчи Родригони ҳамда ярим ҳимоячи Эдуардо Камавингани сотишни талаб қилиши мумкин.