Фонсека Эндрик атрофидаги вазиятда ҳакамларни танқид қилди
Франциянинг «Лион» клуби бош мураббийи Паулу Фонсека «Нант»га қарши ўйинда бразилиялик ҳужумчи Эндрик қизил карточка олган эпизод юзасидан фикр билдирди. 19 ёшли футболчи «Реал»дан ижара асосида «Лион» сафида тўп сурмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Фонсека жазони ҳаддан ташқари оғир деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, қизил карточкадан аввал Эндрикка нисбатан яққол қоида бузилиши бўлган: «Нант» футболчиси тўпга ўйнашга уринмай, фақат Эндрикни тўхтатишга ҳаракат қилган. Мураббий...