Жезуш Роналдуга дам берди: у яқин ўйинда қатнашмайди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувни ўтказиб юборишини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилaётган бўлса-да, айнан шу баҳсда у яна таркибда бўлмайди.
Жезушнинг айтишича, тиғиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилинган. Мураббий...