Барселона Рафинья бўйича ижобий янгиликни эълон қилди
Барселона Испания Кубогида Атлетикога 0:4 ҳисобида ютқазди, бироқ жамоа энди эътиборини олдиндаги вазифаларга қаратмоқда. Ханс-Дитер Флик футболчиларни душанба куни бўладиган Жирона билан учрашувга тайёрлашни бошлаб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб учун энг қувонарли хабар — Рафиньянинг сафга қайтиши. Барселона матбуот хизмати бразилиялик вингер яна жамоа билан бирга умумий машғулотларда қатнашaётганини маълум қилди. Бу эса унинг яқин ўйинда майдонга тушиш эҳтимоли борлигини англатади.