Абаев Сафонов Европадаги энг кучли россиялик дарвозабон бўлиши мумкин
Москванинг «Локомотив» клуби собиқ футболчиси Илья Абаев «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновнинг келажакдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Абаевга кўра, Сафоновнинг Европада тўп сурган россиялик дарвозабонлар орасида энг зўри бўлиши учун вақт ва барқарорлик керак. Унинг айтишича, бунинг учун Сафонов «ПСЖ»да бир неча мавсум юқори даражада ўйнаб бериши лозим, шундан кейингина уни энг яхшиси сифатида баҳолаш мумкин.
Франция чемпионатининг жорий...