Шон Дайчнинг "Ноттингем Форест"дан ҳайдалиш сабаби маълум бўлди
"Ноттингем Форест" бу мавсумда Англия Премьер-лигасида жон сақлаб қолиш учун курашаётган жамоалардан бирига айланиб қолди. Натижалар қониқарсиз бўлгани сабаб раҳбарият яқинда бош мураббий Шон Дайч билан хайрлашганди. Энди эса муаммонинг “ичкарисида” нималар бўлгани ҳақида янги тафсилотлар пайдо бўлди.
Маълум бўлишича, жамоадаги асосий синиш нуқтаси — футболчиларнинг устозга бўлган ишончи йўқолгани. Ишончи сўнган жамоада эса курашувчанлик ҳам, бир-бири учун майдонда “ўлиш” кайфияти ҳам тез тушиб кетади.