Аргентина лигасида Ди Мария симуляция айбловлари остида қолди
Анхел ди Мария ватанга қайтиб, Аргентина чемпионатида "Росарио Сентрал" сафида илк ижобий ўйинларни кўрсатди. Бироқ тез орада унинг атрофида салбий фон кучайди: бу сафар масала натижалардан кўра, рақиблар ва мухлисларнинг норозилиги билан боғлиқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унга қарши асосий эътироз майдондаги эпизодлар билан боғланмоқда — айримлар Ди Мария тез-тез йиқилиб, қоида бузилишини бўрттириб кўрсатади, деб ҳисоблайди. Аргентина футбол форумларида "нега Ди Марияни ҳийлалари учун огоҳлантиришмайди"...