«Реал» Асенсиони 23 ёшга тўлиши билан табриклади
Мадриднинг «Реал» клуби жамоа ҳимоячиси Раул Асенсиони туғилган куни билан қутлади. 13 февраль, жума куни футболчи 23 ёшни қарши олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб матбуот хизмати «Туғилган кунинг билан, Раул Асенсио!» дея табрик йўллади.
Асенсио «Реал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У «қироллик клуби»нинг асосий жамоаси сафида 73 та расмий учрашув ўтказиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Ҳозирда «Реал» Испания Ла Лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.