Жезуш Роналдунинг нега ўйнамаслигини изоҳлади ва дам берди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини очиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу ўйинда у яна таркибда бўлмайди.
«Зич тақвимни инобатга олиб, Роналдуга ҳам, асосий таркибдаги бошқа футболчиларга ҳам дам беришга қарор қилдик.