Жезуш Роналдуга дам берди ва сабабини айтди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега жамоанинг навбатдаги учрашувида майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, ушбу ўйинда ҳам унинг иштироки бўлмайди.
Жезушнинг айтишича, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш ҳақида қарор қабул қилинган.