Конрад Лаймер «Бавария»дан маошини оширишни талаб қилмоқда
Мюнхеннинг «Бавария» клуби Конрад Лаймер билан янги шартнома бўйича ҳозирча якуний келишувга эришгани йўқ. Австриялик футболчининг амалдаги битими 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган, клуб раҳбарияти эса шартларни олдиндан янгилаб қўйишни хоҳлайди, бироқ музокаралар осон кечмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bild хабарига кўра, Лаймер томони бонуслар билан бирга йилига 15 млн евро маош сўрамоқда, «Бавария» эса бундан пастроқ рақам таклиф қилмоқда. Ҳозирда 28 ёшли футболчи тахминан йилига 8–9 млн евро ишлаб топади.