«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдунинг нега ўйнамаслигини айтди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган учрашувни ўтказиб юборишига сабабни тушунтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан кейин тез орада сафга қайтиши кутилганди, бироқ бу ўйинда ҳам унинг номи қайдномада бўлмайди.
«Зич тақвим сабаб Роналдуга ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам бердик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим баҳс турибди»...