Винисиус Барселонанинг 0:4 ҳисобидаги мағлубиятига кулиб муносабат билдирди
Барселона бутун дунёдаги мухлисларини ранжитди: Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа пайшанба куни Атлетико майдонида 0:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учради. Олдинда жавоб учрашуви ҳам бор, бироқ каталонияликлар финалга чиқиш учун катта фарқни ёпиши осон бўлмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline саҳифасида Винисиус Жуниор стример Ибай Льянос билан ёнма-ён турган ва ҳайрат аралаш кулаётган сурат эълон қилинди. Манба ёзишича, бу кадр Реал вингерининг Барселона учрашувидаги ҳисобни эшитгандаги реакциясини акс эттиради.