Венсан Компани Павловичнинг ўсишини юқори баҳолади
Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани ёш ярим ҳимоячи Александр Павловичнинг сўнгги ўйинлардаги ривожи ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Компани таъкидлашича, Павлович ҳужумда аввалдан фаол ҳаракат қилган, бироқ эндиликда ҳимоявий фазада ҳам сезиларли қадам ташлаган. Мутахассис унинг тўпни олиб қўйишдаги аниқлиги ва жамоанинг ҳимоядаги ўйинига таъсир ўтказа олиш қобилиятини алоҳида қайд этди.
21 ёшли Павлович «Бавария» академияси тарбияланувчиси саналади.