Денис Макаров «Кайсериспор» сафида жароҳат олди ва сафдан чиқди
Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб баёнотига кўра, тиббий кўрик давомида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги ўрта мушак гуруҳида енгил шикаст ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.
Макаров «Кайсериспор» таркибида 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши ўйинда илк бор майдонга тушганди.