Элдор Шомуродов Суперлигада "сенсация"га айланди — Италия матбуоти
Туркия Суперлигаси бу мавсумда одатдагидек эмас — гўё ҳар ҳафта янги сценарий ёзилаётган сериал. Истанбул эса ҳар доим зиддиятлар, катта амбициялар ва “катта номлар” шаҳри бўлиб келган. Лекин 2025–2026 йилги мавсумда энг катта шов-шувни кутилган юлдузлар эмас, айнан бир ўзбек ҳужумчиси қилиб беряпти.
Гап — Элдор Шомуродов ҳақида.
Одатда Суперлигада тўпурарлик тахтига қарасангиз, кўзингиз автомат тарзда “осмондан тушган” суперюлдузларни излайди. Виктор Осимхен, Мауро Икарди каби катта номлар ёки Марко Асенсио...