Жезуш Роналдуга дам берди ва у ўйинни ўтказиб юборади
«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини тушунтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан кейин тез орада сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу баҳсда ҳам у рўйхатда бўлмайди.
Жезушнинг айтишича, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш қарори қабул қилинган.