«Бавария» футболчиси янги шартнома учун маош оширишни сўрамоқда
Мюнхеннинг «Бавария» клуби Конрад Лаймер билан янги шартнома бўйича ҳали келишувга эришгани йўқ. Австриялик футболчининг амалдаги битими 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган, клуб эса ҳамкорликни узайтирмоқда, бироқ музокаралар осон кечмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bild хабарига кўра, Лаймер томони бонуслар билан бирга йилига 15 млн евро маош талаб қилмоқда. «Бавария» эса бундан пастроқ таклиф бермоқда. Ҳозирда 28 ёшли футболчи тахминан 8–9 млн евро атрофида даромад олади.