Денис Макаров «Кайсериспор» сафида жароҳат олди
Туркиянинг «Кайсериспор» клуби сафида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб берган хабарга кўра, текширувлар давомида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги ўрта мушак гуруҳида енгил шикастланиш ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.
Макаров «Кайсериспор»даги дебютини 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши учрашувда ўтказган, ўйин 0:4 ҳисобида якунланган.