«Бавария» Лаймернинг маошни ошириш талабига дуч келди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби Конрад Лаймер билан янги шартнома бўйича ҳозирча келишувга эриша олмади. Австриялик футболчининг амалдаги битими 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган, бироқ клуб раҳбарияти уни муддатидан аввал узайтирмоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bild хабарига кўра, Лаймернинг вакиллари бонусларни ҳам қўшган ҳолда йилiga 15 млн евро маош сўрамоқда. «Бавария» эса бундан пастроқ таклиф билан чиқмоқда. Ҳозирда 28 ёшли футболчи мавсумига тахминан 8–9 млн евро атрофида даромад олади.