УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун тўпни таништирди
Чемпионлар Лигасида умумий босқич яқинда якунланди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа стиков раундда майдонга тушиб, 1/8 финалга йўлланма берадиган саккизта ўринни талашади. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса аллақачон 1/8 финалга тўғридан тўғри чиқиб бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу орада УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун махсус тўпни расман тақдим этди. У қорамтир рангларда ишланган бўлиб, унда оқ юлдузлар акс этган. Тўп Adidas компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.