Арбелоа Карвахаль билан суҳбатдан сўнг Хименесни дублга қайтарди
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа ўнг қанот ҳимоячиси Давид Хименесни яна «Кастилья» сафига туширишга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21 ёшли футболчи яқинда Ла Лигада «Валенсия»га қарши ўйинда (2:0) «қаймоқранглилар» сафида илк дақиқалардан майдонга тушиб, ўзини ижобий томондан кўрсатганди. ОАВлар у мураббий кутганидан ҳам яхшироқ таассурот қолдирганини ёзган эди. Бироқ Marca маълумотига кўра, Арбелоа Даниэль Карвахаль билан вазиятни муҳокама қилгач...