Георгий Джикия “Антальяспор” клубидаги ҳолати ҳақида гапирди
Туркиянинг “Антальяспор” жамоасида тўп сураётган Георгий Джикия клубдаги вазияти борасидаги саволларга қисқа жавоб қайтарди. 32 ёшли ҳимоячининг сўзлари акс этган видео “FNL s Ilyovym” телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Джикия “Антальяспор”даги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, ҳаммаси жойида эканини айтди. Футболчи Туркиядаги шароит ҳам уни тўлиқ қониқтиришини табассум билан тасдиқлади.
Георгий Джикия ўтган ёзда “Антальяспор” сафига келиб қўшилганди.